Линклар

logo-print

Сербия собиқ президенти оқланди


Ҳарбий жиноятлар бўйича Гаага халқаро трибунали Сербия собиқ президенти Милан Милутиновични оқлади.

Милутинович ҳамда беш нафар собиқ серб расмийси геноцид ва ҳарбий жиноятлар, жумладан, тўқсонинчи йилларда Косовода содир этилган инсониятга қарши жиноятларда айбланаётган эди.

Милутиновичдан ташқари бошқа собиқ серб расмийлари 15 йилдан 22 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этилган.

Милан Милутинович устидан Ҳарбий жиноятлар бўйича Гаага халқаро трибуналида ўтган жараён узоқ кечди - 2006 йил августида бошланиб, икки йил давом этди.

Маҳкамага тортилган Югославия собиқ раҳбари Слободан Милошевич 2006 йилда оламдан ўтган эди.
XS
SM
MD
LG