Линклар

Тожикистонда олти одам кўчки тагида қолди


Душанбе-Хўжанд автойўлида жойлашган “Истиқлол” туннели яқинида рўй берган кўчки оқибатида олти киши ҳалок бўлди, дея хабар қилади Марказий Осиё янгиликлар хизмати.

Тожикистон фавқулодда ҳолатлар ва фуқаро мудофааси қўмитасидан маълум қилишларича, 26 феврал куни автойўлнинг 90-километрида тушган кўчки Душанбедан мамлакат шимолига қараб кетаётган автомашинани босиб қолган.

Автомашина ичида қолиб, ҳалок бўлган олти кишининг иккитаси вояга етмаган болалар ва биттаси ёш талаба экани аниқланди.

Ҳалок бўлганларнинг жасадлари қор уюми остидан чиқариб олинган.
XS
SM
MD
LG