Линклар

Ироқ президенти Эронга борди


Ироқ президенти Жалол Талобоний Эрон расмийлари билан учрашиш мақсадида Теҳронга сафар қилди.

Теҳронда Ироқ етакчиси Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод ва собиқ президент Акбар Ҳошимий Рафсанжоний билан учрашиб, икки қўшни давлатлар ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади.

Бу Ироқ раҳбарининг сўнгги икки йил ичида Эронга қилаётган иккинчи сафаридир.

Мазкур сафарда Жалол Талобинийга Ироқ ҳукуматининг юқори мартабали расмийлари, жумладан, Молия, Энергетика ва Қурилиш вазирлари ҳамроҳлик қилмоқдалар.

Теҳронга келишдан аввал Ироқ раҳбари Жанубий Кореяда бўлиб, Сеул расмийлари билан Ироқда амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳаларни муҳокама қилди.

XS
SM
MD
LG