Линклар

logo-print

Ироқда АҚШ ҳарбийси нобуд бўлди


АҚШ қўшинлари қўмондонлиги Бағдодда рўй берган тўқнашувларда америкалик аскар нобуд бўлганини маълум қилди.

Ҳарбийларнинг бу борада эълон қилган баёнотида айтилишича, ҳозирда ҳарбийлар ва жангарилар ўртасида рўй берган кечаги отишма тафсилотлари ўрганилмоқда.

АҚШ расмийларига кўра, 2003 йилдан буён Ироқда рўй берган зўравонликлар оқибатида 4250 нафар америкалик ҳарбий нобуд бўлган.

XS
SM
MD
LG