Линклар

АҚШ Давлат котиби катта сафарга отланмоқда


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон келаси ҳафта Яқин Шарқ , Европа ва Туркияга сафар қилади.

АҚШ Давлат департаменти хабарига кўра, Ҳиллари Клинтон 2 март куни Мисрга боради. Бу ерда у Фаластинга молиявий ёрдам кўрсатиш мавзуига бағишлан донор мамлакатлар анжуманида иштирок этади.

Мазкур анжуманда АҚШнинг Ғазони қайта тиклаш ишларига 900 миллион доллар ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Яқин Шарқ сафари чоғида Ҳиллари Клинтон Исроил ва Фаластин етакчилари билан ҳам учрашишни режалаштирган.

Ҳафта ўртасида эса АҚШ Давлат котиби Брюсселда НАТО ва ЕИ расмийлари билан музокаралар ўтказади. Европа сафаридан сўнг Ҳиллари Клинтон Анқарага бориб, Туркия ҳукумати расмийлари билан ҳам учрашади.
XS
SM
MD
LG