Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:45

Дахлсизлик жиноятга йўл очмоқда


Тожикистонда жойлашган 7000 дан ошиқ Россия ҳарбийларининг маҳаллий қонунларга бўйсунмаслиги¸ бу ҳарбийлар томонидан содир этилаëтган жиноятларнинг жазосиз қолишига имкон яратмоқда.
Тожикистонда жойлашган 7000 дан ошиқ Россия ҳарбийларининг маҳаллий қонунларга бўйсунмаслиги¸ бу ҳарбийлар томонидан содир этилаëтган жиноятларнинг жазосиз қолишига имкон яратмоқда.

Тожикистон ҳарбий прокуратураси Россиядан контрабанда йўли билан келтирилган ўқ-дорилар қўлга олингани борасида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини билдирди.

Катта миқдордаги қурол-аслаҳанининг Хитойга ноқонуний равишда сотиш мақсадида Тожикистонга контрабанда қилингани ҳақдаги хабарни 25 феврал куни Россия ҳарбий прокурори Сергей Фридинский эълон қилди.

- Қиймати 18 миллион доллар бўлган 30 дона ракета ва 200 та авиацион бомбани Хитойга сотиш мақсадида Тожикистон ҳудудига олиб ўтган масъул кишилар ва бир гуруҳ тижоратчилар устидан жиноят иши очиш учун бундан бир неча кун аввал тегишли материаллар тўпладик, деди Россия президенти Дмитрий Медведев иштирокида ўтказилган тадбирда ҳарбий прокурор Сергей Фридинский.

Россия денгиз кучлари матбуот котиби Игор Дигало ҳам бу хабарни тасдиқлаш баробарида мазкур контрабанда молларини ноқонуний савдодан тўхтатиб қолишда денгиз кучлари масъулларининг ҳам улуши борлигини қайд этиб ўтди.

Бироқ Тожикистон ҳарбий прокурори ўринбосари Ҳакимжон Ибодов Россия армиясига тегишли катта миқдордаги контрабанда қуролларининг Тожикистон ҳудудида қўлга олинганига оид хабарни тасдиқлай олмаслигини билдирди.

- Душанбе ва Москва ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ, Россиянинг Тожикистон ҳудудидаги зобит ва аскарлари дахлсизлик мақомига эга бўлиб, бу армияга олиб келинадиган ва уларга тегишли бўлган молларни расмий Душанбе текширишга ҳақи йўқ.

Шу билан бирга, Россия ҳарбийлари томонидан Тожикистон ҳудудида содир этилган жиноятларни текшириш ҳам Россиянинг тегишли идоралари зиммасида, дейди Ҳакимжон Ибодов.

Москвадаги сиёсий ва ҳарбий тадқиқотлар маркази таҳлилчиси Александр Храмчихинга кўра, ана шу имтиёзлар рус ҳарбийларига Россияга тегишли қуролларни Хитойга Тожикистон орқали контрабанда қилиш имконини яратган.

- Мен бу борада бирор нарса дейишим қийин. Чунки бу ҳодиса кўпроқ ҳарбий эмас, балки жиноий хусусиятга эга. Аммо бундай ҳодисаларнинг рўй бериши табиий. Ҳар ҳолда, буни назардан четда қолдириш имконсиз.

Хусусан, агар Россия ҳарбийлари дахлсизлик мақомига эга бўлсалар, бу ишни жуда осонлик билан амалга ошира биладилар, дейди таҳлилчи.

Норасмий манбаларнинг таъкидлашича, Россия қурол савдоси бўйича жаҳонда етакчи ўринлардан бирида туради. Мисол учун, Россия 2007 йилда 10 миллиард долларлик қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника сотгани айтилади.

Таҳлилчи Александр Храмчихин Россия қуролларининг бозордаги асосий харидори Хитой эканини таъкидлайди.

- Шуни назарга олган ҳолда, Пекин русларнинг янги турдаги қуролларини сотиб олиш ниятида контрабанда йўлларини ҳам назардан соқит қилмайди, дейди Александр Храмчихин.
XS
SM
MD
LG