Линклар

Халқаро банклар қутқаришга киришди


Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ), Европа сармоя банки ва Жаҳон банки Марказий ва шарқий Европа давлатларига жами 31 миллиард доллар молиявий ёрдам кўрсатига ваъда берди.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган ЕТТБ баёнотида айтилишича, ажратилажак пуллар глобал иқтисодий бўҳрондан жиддий зарар кўрган минтақавий банклар ва маҳаллий тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Айни пайтда¸ Жаҳон банки махсус дастур орқали Арманистонга 35 миллион, Конго демократик республикасига 100 миллион доллар ажратишини эълон қилди.

Жаҳон банки баёнотида билдирилишича, Арманистон ҳукумати мазкур ëрдамни қишлоқ ҳудудларида қўшимча иш ўринлари яратиш лойиҳалари ва кичик турдаги тадбиркорликни ривожлантиришга сарфлайди.
XS
SM
MD
LG