Линклар

logo-print

Обама Ироқдан чиқиш режасини ошкор қилади


Президент Барак Обаманинг америкалик ҳарбийларни Ироқдан олиб чиқишнинг аниқ муҳлати ва тартибини эълон қилиши кутилмоқда.

АҚШ расмийларига кўра, Барак Обама Ироқдаги 142 минг кишилик ҳарбий контигентнинг кўп қисмини 18 ой ичида отрга қайтаришни таклиф қилмоқда.

Айни пайтда, Ироқ хавфсизлик кучларини қўллаб-қувватлаш ва АҚШнинг бу мамлакатдаги манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Ироқда 50 минг америкалик ҳарбий қолдирилиши мумкин.

Республикачи конгрессмен Жон Макҳьюннинг мазкур режага оид баёнотида айтилишича, Барак Обама агар 2009 йил якунига белгиланган умумхалқ сайлови арафасида Ироқдаги вазият кескинлашса, АҚШ қўшинларини мамлакатдан чиқариш муддатини қайта кўриб чиқишга ваъда берган.
XS
SM
MD
LG