Линклар

"Тирик чиқмайдиганлардан эди"


Ўзбекистонда диний ва сиëсий айб билан¸айниқса ҳизбут-таҳрирчилик айби билан қамалганларнинг яқинлари¸ бундайларни қамоқдан тирик чиқармаслик ҳақида махфий топшириқ борлигига ишонадилар.

Ўзбекистонда диний ва сиëсий айб билан¸айниқса ҳизбут-таҳрирчилик айби билан қамалганларнинг яқинлари¸ бундайларни қамоқдан тирик чиқармаслик ҳақида махфий топшириқ борлигига ишонадилар.

23 феврал куни 37 ёшли Соҳиб Сидиқовнинг жасади Тошкентдаги “Сангород” маҳбуслар шифохонасидан Қўқондаги уйига келтирилди.

1971 йилда Қўқонда туғилган Соҳиб Сидиқов 27 ёшида Ўзбекистон конституцион тузумига тажовуз қилганлик ва таъқиқланган диний ташкилотга алоқадорликда айбланиб, ҳисбга олинган эди.

1999 йили Фарғона вилоят суди қарорига мувофиқ, Соҳиб Сидиқов 17 йил муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Соҳиб Сидиқов қамоқхонада қарийб 10 йил ўтирди. Ҳозирда унинг икки фарзанди етим қолди.

Соҳиб Сидиқовнинг акаси Адҳамжон Сидиқовнинг айтишича, укаси қамоқхонада сил касаллиги туфайли оламдан ўтган.

Адҳамжон Сидиқов: Укам ўпка сили бўлган.

Озодлик: Бу қамоқда пайтида бўлдими?

Адҳамжон Сидиқов: Ҳа¸ қамоқда пайтида бўлган. 2003 йилдан бошланган.

Озодлик: Охирги марта қачон бориб кўргандинглар?

Адҳамжон Сидиқов: Мен 2008 йилнинг ноябр ойида борганман.

Озодлик: Аҳволлари қанақа эди ўша пайтда?

Адҳамжон Сидиқов: Аҳволи оғир эди. Анчадан бери рамақижон аҳволда эди, қуруқ суяк устига эт қоплаб қўйилгандек эди.Бизга уни носилкада олиб чиқаришарди. Ўзи юра олмасди. У 159-модда билан қамалган сиëсий маҳбуслардан бўлган. У қамоқдан ўлмай туриб чиқарилмайдиганлардан эди.

Адҳамжон Сидиқов укаси қамоқхонадан тирик чиқмайдиганлар рўйхатида бўлганлигини айтса, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов Соҳиб Сидиқовга сил касаллиги қасддан юқтирилганлигини тахмин қилади.

- Унга шу касал атайлаб юқтирилган. Шу касал билан бир неча бор касалхонага олиб келинган.

Маълум бўлишича¸ озгина вақтдан кейин яна 36-колонияга олиб борилган ва у ерда оғир ишларда ишлатилган.

Қамоқхоналарда сил касалини юқтириш ҳаракатлари бор, атайлаб юқтирилган ҳолатлар бор.

Бу нарса давом этаяпти. Диний мотивлар билан қамалганлар ва сиëсийларга нисбатан шунақа нарсалар бўлаяпти, дейди ҳуқуқ ҳимоячиси.

Суръат Икромов кейинги пайтда Ўзбекистон қамоқхоналарида сил касалига чалинаётган маҳбуслар кўпаётгани ва улар соғлиги ёмонлигига қарамасдан, ўта оғир шароитларда ишлашга мажбур қилинаётганини таъкидлайди.

Қамоқхонада маълум муддат қамоқ жазосини ўтаган марғилонлик ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоева соғлиги оғирлашган маҳкумлар ҳам ишлашга мажбур қилинганига шахсан гувоҳ бўлган.

- Қамоқхонада маҳкум ва маҳкумалар қандай касалга чалинишидан қатъий назар, ички тартиб-қоидага тўлиқ амал қилишга мажбур қилинади.

Ишга чиқарилиши керак бўлганлар рўйхатида биринчи ўринда сиëсий ва диний эътиқод маҳбуслари туради.

Бу маҳкумлар ҳеч қандай ҳолатда ишдан қолдирилмайди.

Касали оғирлашиб қолса ҳам, барибир мажбурий тарзда ишга олиб чиқилади, дейди Мўътабар Тожибоева.

Шифокорларга кўра, сил касаллиги билан оғриган беморлар жисмоний меҳнатларга жалб қилинмаслиги лозим.

Самарқанд вилоят сил касалликлари диспансери ходими сил касалига чалинган беморлар алоҳида парваришга муҳтож бўлишларини айтади.

- Сил касалига чалинган бўлса¸ улар оғир меҳнатлардан сақланиши керак. Иссиқ-совуғига яхши қараш керак. Ишламасдан дам олиб даволаниш керак. Қурилиш каби оғир ишларда ишлаш мумкин эмас.

Агар бу пайтда у меҳнат қилса, бор энергия меҳнатга кетади ва организм кучсизланиб қолиб, касаллик яна давом этиши мумкин.

Касалга авваламбор осойишталик керак.

Биз ҳатто сил касалига чалинган кишилар дарди зўрайиб кетмаслиги учун уларни муддатидан аввал нафақага чиқарамиз, дейди самарқандлик шифокор.

Ҳуқуқ фаоллари бу каби имтиёзлар маҳкумларга тааллуқли эмаслигини ва шунинг учун ҳам қамоқдагилар орасида ўлим ҳолатлари кўпаётганини таъкидлайдилар.

Соҳиб Сидиқов жорий йил бошидан буён сил касалидан ўлган иккинчи маҳбус бўлади.

Жорий йилнинг 18 январида милиция ходимлари 41 ёшли маҳкум Абдулатиф Аюпов жасадини унинг Янгийўл шаҳрида яшовчи оиласига топширган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG