Линклар

logo-print

Бангладеш исёнчилари таслим бўлди


Бангладешда исён кўтарган ҳарбийлар ҳукумат қўшинларига таслим бўлди.

25 феврал куни “Бангладеш мерганлари” деб атавлувчи бўлинма аскарлари маош оширилиши ва хизмат шароити яхшиланишини талаб қилиб, бўлинманинг пойтахт Даккадаги бош қароргоҳини босиб олди.

Исёнчилар ва ҳукумат кучлари ўртасида рўй берган отишмада ўнлаб одам, жумладан, тинч аҳоли вакиллари ҳам нобуд бўлди.

Бироқ пайшанба ўтказилган музокаралардан сўнг исёнчилар қуролларини топшириб, ҳукумат кучларига таслим бўлди.

Айни пайтда¸ Бангладеш расмийлари исёнчилар қўлида бўлган қароргоҳ ҳовлисида топилган оммавий қабрдан 20га яқин жасад ковлаб олинганини билдирдилар.



XS
SM
MD
LG