Линклар

Йўл қурилиши учун 123 миллион доллар


Ўзбекистон ҳукумати 2009 йилда мамлакатдаги транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга 172,997 миллиард сўм (123 миллион АҚШ доллари) сарфлашни режаламоқда, дея хабар қилади 12.uz сайти.

Маҳаллий, давлат ва халқаро аҳамиятга молик автойўллар таъмири Республика йўл жамғармаси, хўжаликлараро қишлоқ йўллари таъмири эса маҳаллий бюджет ҳисобидан амалга оширилади.

2009 йилда Ўзбекистонда давлат аҳамиятига молик 560 км автомобил йўли таъмирланади. Таъмир учун 92,087 миллиард сўм (65,5 миллион АҚШ доллари) ажратилади. Асосий ишлар Бейнеу-Қўнғирот-Бухоро-Самарқанд-Тошкент-Андижон, Бухоро-Олот ва Самарқанд-Ғузор автойўлларида амалга оширилади.

Бундан ташқари, халқаро аҳамиятга эга автойўлларнинг 350 километрини таъмирдан чиқариш режаланган. Бу иш учун 82,910 миллиард сўм (59 миллион АҚШ доллари) сарфлаш кўзда тутилган.

Ҳозирги пайтда Ўзбекистондаги автойўлларнинг умумий узунлиги 181 минг километрдан кўпроқни ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG