Линклар

Ўзбекистонда яна бир хусусий банк ёпилди


Ўзбекистон Миллий банки “Парвина-банк” ёпиқ турдаги хусусий ҳиссадорлик-тижорат банкининг банк операцияларини ўтказиш учун лицензиясини олиб қўйди.

1994 йилда ташкил этилган “Парвина-банк” фаолиятининг тўхтатилишига мазкур банк вакилларининг миллий қонунчиликни бузганлари сабаб бўлгани хабар қилинмоқда.

Самарқанддаги “Парвина” молия-савдо-ишлаб чиқариш ширкати таркибига кирган “Парвина-банк”дан ўтган йилнинг июл ойида хорижий валюта операциялари ўтказиш учун берилган лицензия олиб қўйилганди.

Эндиликда Ўзбекистондаги тижорат банклари сони 29 тани ташкил этади, деб ёзади gazeta.uz.
XS
SM
MD
LG