Линклар

logo-print

Обама: АҚШ Ироқ ҳудудига даъвогар эмас


АҚШ президенти Барак Обама Ироқдаги Америка қўшинларининг асосий қисми келаси йил августига қадар Ироқдан олиб чиқилишини эълон қилди.

Оқ Уйнинг Ироққа оид ишлаб чиққан янги режаси ҳақида Шимолий Каролина штатида гапирган АҚШ раҳбари Ироқ хавфсизлик кучларига ёрдам бериш учун 50 минг Америка ҳарбий Ироқда қолишини айтди. Обама Америка Ироқ ҳудудига даъвогарлик қилмаётганини таъкидлади.

- Ироқ халқига мурожаат қилар эканман, Американинг нияти ҳақида шуни аниқ айтмоқчиман: Америка Қўшма Штатлари сизнинг ҳудудингиз ёки ресурсларингизга асло даъвогарлик қилмоқчи эмас. Биз сизнинг суверенлигингиз ва мамлакатингиз учун катта қурбонлар берганинигизни ҳурмат қиламиз. Биз мамлакатингиз хавфсизлиги учун Ироқ ҳукумати тўлиқ масъул бўлишига ҳаракат қиляпмиз, деди Барак Обама.
XS
SM
MD
LG