Линклар

logo-print

Ҳошимий Обама баёнотини олқишлади


Ироқ вице-президенти Тариқ ал-Ҳошимий АҚШ кучлари Ироқдан олиб чиқилиши ҳақидаги президент Барак Обаманинг баёнотини олқишлади.

Айни пайтда ал-Ҳошимий Вашингтон Ироққа ёрдам бериш масъулиятидан соқит бўлмаганини айтди.

У сўзига қўшимча қилиб, Ироқда қонун устиворлигини таъминлаш учун Бағдод ҳукуматига Американинг ёрдами кераклигини айтди.

АҚШ 2011 йилга қадар ўз қўшинларини Ироқдан тўлиқ олиб чиқиш ҳақида Бағдод ҳукумати билан шартнома имзолаган.

2010 йилдан кейин Ироқда Американинг 35–50 минг ҳарбийси қолиши режаланмоқда. Улар хавфсизликни таъминлаш ҳамда Ироқ ҳарбийларини тайёргарликдан ўтказишда ёрдам бериши режаланган.
XS
SM
MD
LG