Линклар

Молиявий бўҳрон киритган тузатиш

  • Ҳасанжон

26 февраль куни АҚШ Конгрессига ўз таклифини тақдим қилган президент Барак Обама "имкон қадар қисқа муддатда америкалик оилаларга енгиллик яратишимиз ва иқтисодиёт ривожига туртки беришимиз керак", дея таъкидлади.

26 февраль куни АҚШ Конгрессига ўз таклифини тақдим қилган президент Барак Обама "имкон қадар қисқа муддатда америкалик оилаларга енгиллик яратишимиз ва иқтисодиёт ривожига туртки беришимиз керак", дея таъкидлади.

АҚШ президенти Барак Обаманинг федерал бюджет юзасидан биринчи таклифи бой фуқароларга солиқ миқдорини ошириш, жамиятнинг бошқа қатлами вакилларига солиқларни камайтиришни назарда тутади.

Иқтисодий бўҳрон ижтимоий ўзгаришлар олиб келади. Бу дунёнинг бошқа давлатларидаги каби АҚШга ҳам тааллуқли. 1930 йилларда содир бўлган Буюк депрессия даврида АҚШ президенти Франклин Рузвельт бой фуқароларга солиқларни оширган эди.

Нима учун? Чунки мураккаб дамларда овоз берувчилар оғирликни ҳамма баробар баҳам кўришини талаб қилади.

Буюк депрессия давридан кейин кузатилаётган ҳозирги иқтисодий бўҳрон шароитида АҚШ президенти Барак Обама федерал бюджет ҳақидаги ўзининг биринчи таклифини 26 февраль куни Конгрессга тақдим қилди.

Обама жорий йил 1 октябрдан бошланадиган 2010 молия йили учун мўлжалланган федерал бюджетга оид таклифида бой фуқароларга солиқлар миқдори кўпайтирилиши, камбағал фуқароларга солиқларни камайтириш кўзда тутилганини алоҳида таъкидлади.

Бундан кўзланган мақсад бюджет камомадини назорат қилишда ҳукуматнинг қўшимча даромад қозонишини таъминлаш, шунингдек, иқтисодий бўҳрондан азият чекаётган ўрта ва камбағал табақага мансуб фуқароларининг оғирини енгил қилишдан иборат.

- Биз имкон қадар қисқа муддатда америкалик оилаларга енгиллик яратишимиз ва иқтисодиёт ривожига туртки беришимиз керак. Буни фақат молиявий тартибни қайта тиклаш орқали амалга ошириш мумкин. Шундагина ҳаммамиз барқарор ривожланиш ва гуллаб-яшнашга эришамиз. Конгресс муҳокамасига тақдим этаётганим ушбу бюджетнинг мақсади шундай иборат, деди АҚШ президенти.

Шунингдек, Барак Обама хизматлари тобора қимматлашиб бораётган соғлиқни сақлаш тизимини ҳам ислоҳ қилиш учун қўшимча маблағ ажратилишини айтди.

- Соғлиқни сақлаш тизимидаги хизматлар нархлари ошиб кетгани, иқтисодиётни ортга тортмоқда, оилаларимиз учун оғир келмоқда ва бюджетимизга қимматга тушаётгани бу факт. Биз юксак даражада тиббий хизмат кўрсатишни ва бу хизматдан ҳар бир америкалик фойдалана оладиган бўлишини устивор мақсад қилиб белгилаб олишимиз лозим, деди Барак Обама.

“The New York Times” газетаси маълумотига кўра, президент Обаманинг таклифида аҳолининг бир фоизини ташкил этган энг бой оилалар ҳозир тўлаётганидан кўра 100 минг доллар кўп солиқ тўлаши, кам таъминланган оилалар эса солиқдан йилига 800 доллар тежаши мўлжалланган.

Таҳлилчилар бой ва камбағал америкаликларга белгиланган солиқлар миқдори ўртасидаги фарқ сўнгги бир неча ўн йил мобайнида катталашиб боргани ҳозир кун тартибидаги долзарб масалага айлангани бежиз эмас, деган фикрда.

Агар Обаманинг таклифи конгресс томонидан тасдиқланса, у президентлик сайловолди кампанияси давомида ўз тарафдорларига берган ваъдасининг устидан чиққан бўлади.

Конгресснинг Бюджет қўмитаси маълумотига кўра, охирги 30 йил давомида аҳолининг бир фоизини ташкил этган энг бой оилаларнинг солиқдан кейинги даромади қарийб бир миллион долларга кўпайган. Аксар оилаларнинг даромади инфляция миқдоридан кўпроққа ошган, холос.

Айтилишича, президент Обаманинг 2010 молия йилига мўлжалланган бюджетида камомад 1,75 триллион долларни ташкил этиши назарда тутилган. Бу мамлакатда ишлаб чиқариладиган ялпи маҳсулот ҳажмининг тахминан 12 фоизини ташкил этади.
XS
SM
MD
LG