Линклар

logo-print

Тожик чегарачилари ҳужумга учради


Шанбага ўтар кечаси Тожикистон-Афғонистон чегарасида Тожикистоннинг наркотикларга қарши кураш агентлигининг икки ходими ўлди ва уч нафар тожик чегарачиси яраланди.

Озодлик радиосининг Тожик хизмати мухбири берган хабарга кўра, ўттизга яқин қуролли шахс Афғонистон билан чегарадаги Дашти Жум постига ҳужум қилган. Расмийлар қурбонлар ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

Бир неча ҳафта олдин тожик чегарачилари олти нафар наркотик контрабандачисини отиб ўлдириб, уларга тегишли бўлган гиёҳванд моддаларни мусодара қилган эди.
XS
SM
MD
LG