Линклар

logo-print

Киев ХВЖ ва ЖБ билан ҳамкорлик қилади


Украина президенти Виктор Юшченко кредитлар бўйича келишувлар ва мамлакат бюджети камомадини камайтириш хусусида Киев Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки билан ҳамкорлик қилишига ваъда берди.

Юшченко асосий сиёсий рақиби - бош вазир Юлия Тимошенко, парламент раиси ва мухолифат раҳбарлари билан бир кунлик сўзлашув олиб борганидан кейин Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банкига шу ҳақда мактуб йўллади.

Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки Украинага энг кўп кредит берган молиявий ташкилотлар ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG