Линклар

logo-print

Ўзбекистонда шаҳмат мусобақалари авжида


28 феврал куни Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида жойлашган “Янгийўл” оромгоҳида гунг ва кўзи ожизлар ўртасида шаҳмат бўйича Ўзбекистон биринчилиги бошланди.

Мусобақаларда Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан келган, жисмоний имкониятлари чекланган 50 спортчи иштирок этаётгани хабар қилинмоқда.

Мазкур тадбир 2 мартгача давом этади ва мусобақа натижаларига кўра ғолиблар аниқланади.

Шунингдек, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг хабар қилишича, 28 феврал куни мамлакат ташқи ишлар вазирилигининг Қабуллар уйида Ўзбекистонда аккредитация қилинган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари ўртасида шаҳмат бўйича бешинчи турнир ниҳоясига етган.

Мусобақада Россия, Ҳиндистон, Украина, Индонезия, Италия, Латвия, Руминия, Туркия, Эрон, Афғонистон каби давлатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари ҳамда БМТ ва ШҲТдан ўттиздан зиёд вакил ўзаро куч синашган.

Бешинчи турнир якунларига кўра, Индонезиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари биринчи ўринни, Афғонистон дипломатик корпуси вакиллари иккинчи ўринни, Қозоғистон ва Италия вакиллари эса учинчи ўринни эгаллаганлар.
XS
SM
MD
LG