Линклар

logo-print

Клинтон катта сафарини бошлади


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Яқин Шарқ ва Европа сафарига жўнаб кетди.

Ҳиллари Клинтон ўз сафарини Мисрдан бошлайди. Душанба куни АҚШ Давлат котиби Мисрнинг Шарм ал-Шайх курортида Ғазони қайта тиклаш масаласига бағишланган донор давлатлар анжуманида иштирок этади.

Пайшанба куни Ҳиллари Клинтон Брюсселда ЕИ ва НАТО расмийлари билан учрашади.

Ҳафта якунида эса Клинтон хоним Женевада Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашиб, қурол назорати ва Афғонистонга оид масалаларни муҳокама қилади.
XS
SM
MD
LG