Линклар

Мухолифат Карзай таклифини танқид қилди


Афғонистон сиёсий етакчилари мамлакат раҳбари Ҳамид Карзайнинг 20 августга белгиланган президентлик сайловини эртароқ муддатда ўтказиш таклифини кескин танқид қилдилар.

Мухолифатдаги Бирлашган фронт вакилларининг таъкидича, хавфсизлик, таъминот ва молиявий муаммолар боис президентлик сайловини эрта баҳорда ўтказишнинг умуман имкони йўқ.

Бундан ташқари, мухолифатчиларнинг билдиришича, Ҳамид Карзай ўз ҳаракатлари билан президентликка бўлган бошқа номзодларни алдашга уринмоқда.

Айни пайтда, президент маъмуриятига кўра, Карзай парламент депутатлари ва маҳаллий кенгаш аъзолари билан президентлик сайловини 21 майга қадар ўтказиш борасида маслаҳатлашувлар олиб борган.

Расмий Вашингтон Афғонистондаги сайловларнинг августда ўтказилиши тарафдори эканини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG