Линклар

Сеул Пхеньянни музокараларга чорламоқда


Жанубий Корея президенти Ли Мён Бак Шимолий Кореяни оммавий қирғин қуроллари ишлаб чиқариш режасидан воз кечиб, музокаралар курсисига ўтиришга чақирди.

Сўнгги ой мобайнида расмий Пхеньян узоқ масофага учадиган баллистик ракета синови ҳамда фазога сунъий йўлдош учиришга тараддуд кўраётгани борасида пайдо бўлган маълумотлар ортидан минтақадаги вазият анча кескинлашди.

АҚШ ва Жанубий Корея расмийлари Шимолий Корея ҳаракатларини Аляскадаги нишонни ҳам ура оладиган ракета синовини ўтказишга тайёргарлик сифатида баҳоламоқдалар.
XS
SM
MD
LG