Линклар

ЕИ етакчилари бўҳронни муҳокама қилмоқдалар


ЕИга аъзо давлатлар етакчилари Брюсселда глобал иқтисодий инқирозни бартараф этиш йўлларини муҳокама қиладилар.

Франция президенти Николя Саркози ва Италия бош вазири Сильвио Берлускони икковлари ҳам, агар АҚШ ҳукумати мамлакат саноатини қўллаб-қувватлашга оид режа ишлаб чиқса, улар ҳам Европа саноатини ҳимоялашга қаратилган режани ҳаётга татбиқ этишларини маълум қилдилар.

Брюсселдаги учрашувда, шунингдек, глобал иқтисодий бўҳрондан жиддий зарар кўрган Венгрия ҳукуматига молиявий ёрдам ажратиш масаласи ҳам муҳокама қилинади.

Бугунги учрашувнинг апрел ойида Лондонда бўладиган дунёнинг энг етакчи йигирма давлати саммити олдидан тараддуд экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG