Линклар

logo-print

Россия янги энергетик низом ишлаб чиқади


Россия президенти Дмитрий Медведев келаси ҳафта ўз ҳукумати Россия-Украина ўртасида бўлиб ўтган газ можароси каби тортишувларни ҳал этишни назарда тутувчи янги халқаро энергетик низом лойиҳасини жамоатчиликка тақдим этишини маълум қилди.

Россия раҳбари мазкур низом лойиҳаси апрел ойида Лондонда бўладиган дунёнинг етакчи йигирма давлати саммити арафасида тайёр бўлишига ишонч билдирди.

Медведевнинг таъкидича, янги низом лойиҳасида ҳам таъминотчи, ҳам истеъмолчи ҳуқуқлари тенг таъминланган.
XS
SM
MD
LG