Линклар

logo-print

Россияда маҳаллий сайловлар ўтказилмоқда


Россия Федерациясининг 77 субъектида маҳаллий ҳокимият органларига сайловлар ўтказилмоқда.

Камчатка ва Чукоткада сайлов участкалари ёпилиб, ҳозирда овозларни санаш жараёни бошлаб юборилди.

Россия Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Леонид Ивлёв Свердловск вилоятида сайловчилар орасида икки маротаба ноқонуний ташвиқот ўтказиш уриниши бўлганини маълум қилди.

Москва вилоятида ҳам сайлов арафасида кичик қонунбузарликлар кузатилгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG