Линклар

logo-print

Арманистонда ўтган йилги воқеалар хотирланди


Арманистон пойтахти Ереванда минглаб мухолифатчилар 2008 йилнинг 1 март куни содир бўлган қонли воқеаларни хотирладилар.

Ўшанда собиқ президент Левон Тер Петросяннинг мингга яқин тарафдори Арманистонда ўтказилган президент сайлови натижаларига қарши 11 кун давомида норозилик намойиши ўтказган эди.

Намойишчилар ва полиция ўртасида рўй берган тўқнашувларда полициянинг икки ходими ва тинч аҳоли вакилларидан саккиз киши нобуд бўлиб, ўнлаб фуқаро тан жароҳати олган эди.

Бугунги тадбир арафасида гапирган собиқ президент Левон Тер Петросян Арманистон ҳукумати сиёсатини кескин танқид қилиб, ўз тарафдорларини мамлакатда муддатидан аввал президентлик сайлови ўтказиш талаби билан чиқишга чақирди.
XS
SM
MD
LG