Линклар

logo-print

Ўзбекистон электр транзитини йўлга қўйди


Ўзбекистон жума кундан бошлаб Тожикистонга туркман электр энергияси транзитини қайта йўлга қўйди. Бу ҳақда РИА Новости ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Янги йил арафасида Ўзбекистон “Қоракўл” подстанциясида авария рўй берганини рукач қилиб ,Тожикистонга электр энергия транзитини тўхтатиб қўйганди.

Ўтган ҳафтада Туркманистон президентининг Тошкентга расмий ташрифидан сўнг бу муаммо ўз ечимини топди.

Шунингдек, ўтган ҳафтада Қозоғистон Тошкентдан бошқариладиган Марказий Осиё ягона электр энергия тармоғидан чиқиб кетиши ҳақида эълон қилди.
XS
SM
MD
LG