Линклар

Навоий эркин ҳудуди тақдимоти ўтказилади


Бешинчи март куни Тошкент расмийлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда Ўзбекистоннинг Навоий эркин иқтисодий ҳудудининг тақдимотини ўтказади.

Бу ҳақда расмий манбаларга таяниб Регнум ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Тақдимотда Жанубий Корея бош вазири ҳамда мамлакатнинг мингга яқин тадбиркорлари иштирок этиши режалаштирилган.

Ўзбекистон томони кореяликларга Навоий эркин саноат ва иқтисодий ҳудудининг имкониятларини намойиш этади. Олтин, уран, газ ва бошқа қазилма заҳираларга бой мазкур ҳудудда фаолият юритмоқчи бўлган сармоядорлар аксар солиқлардан озод этилиб, бир қатор имтиёзларга эга бўладилар.
XS
SM
MD
LG