Линклар

logo-print

ЕИ протекционистик сиёсат юргизмайди


Европа Иттифоқи раҳбарлари жаҳон иқтисодий бўҳрони шароитида протекционистик (ички бозорни ҳимоя қлиш ва миллий ширкатларнинг ташқи бозорни эгаллашини фаол қўллаб -қувватлаш- муҳаррир) сиёсат юргизмаслик борасида келишувга эришди.

Кеча Брюсселда ўтказилган фавқулодда анжуманда Европа Комиссиясининг президенти Йосе Мануел Барросо барча томонлар протекционистик чораларни четлаб ўтиш зарурлиги борасида якдиллик билдирганини айтди.

Анжуманда раислик қилган Чехия бош вазири Мирек Тополанек Европа Иттифоқи ўзининг ҳеч бир аъзосини иложсиз вазиятда қолдирмаслигини таъкидлади.

Европа Иттифоқи раҳбарлари томонидан қабул қилинган баёнотда айтилишича, бўҳрондан зарар кўрган ҳар бир давлатнинг вазияти ўрганилиб, мавжуд барча воситалар билан ёрдам берилади.
XS
SM
MD
LG