Линклар

Ўзбекистон яна бир конвенцияни имзолади


Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Мурод Асқаров ҳукумат топшириғига биноан 27 феврал куни ногиронлар ҳуқуқи тўғрисидаги конвенцияни имзолади.

Бу ҳақда Газета.uz интернет нашри хабар берди.

Мазкур ҳужжат БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2006 йилда тасдиқланган ва 2008 йил 3 майидан бошлаб амалга киритилган эди. Бугунги кунгача ногиронлар ҳуқуқи тўғрисидаги конвенцияни 139 давлат имзолаган ва 49 давлат парламенти ратификациялаган.

Ушбу конвенция 50 моддадан иборат бўлиб, ногиронларнинг камситилишига қарши йўналтирилган. Шунингдек, конвенцияда ногиронларнинг меҳнат қилиш, таълим олиши ва жамият ҳаётида фаол иштирок этиш ҳуқуқлари ҳимояланган.

Конвенцияни имзолаган ҳар бир давлат икки йил ичида БМТнинг ногиронлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш қўмитасига биринчи ҳисоботни топшириши лозим.

Ногиронлар ҳуқуқларига амал қилинаётгани тўғрисидаги навбатдаги ҳисоботлар эса БМТ қўмитасига ҳар тўрт йилда бир марта тақдим этилиши шарт.
XS
SM
MD
LG