Линклар

"Парвина банк" ёпилди


Ўзбекистон Марказий банки қонунчилик меъёрларини бузгани сабабли “Парвина банк” лицензиясини бекор қилди.

Самарқанддаги “Парвина” молиявий – савдо-ишлаб чиқариш ширкатининг бир қисми ҳисобланадиган ва 1994 йилда ташкил этилган “Парвина банк” ўз фаолиятини тўхтатди.

Ўтган йилнинг июл ойида Ўзбекистон Марказий банки “Парвина банк”нинг хорижий валютада амалиёт ўтказиш ҳуқуқи берилган лицензиясини қайтариб олган эди.

Айни пайтда¸ Ўзбекистонда 29 та тижорат банки мавжуд.
XS
SM
MD
LG