Линклар

Ширкатларнинг қарз тўлаш муддати узайтирилди


Ўзбекистонда маҳсулотларини экспортга чиқарувчи 24 ширкатнинг банклардан олган 75 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарзларини тўлаш муддати узайтирилди.

Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси 2008 йилнинг декабрида маҳсулотларни экспорт қилувчи ширкатларни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш назарда тутилган қарорни қабул қилган эди. Бу қарорга биноан нарх-наво арзонлаган ва инқироз ҳолати рўй берган пайтда банкларга экспортчи ширкатлар қарзларини реструктуризация қилиш ҳуқуқи берилган.

Қарзларининг қайта кўриб чиқилишига фақат миқдори 500 минг АҚШ долларидан зиёд бўлган инвестициявий лойиҳаларни амалга ошираётган ва маҳсулот таннархини камида 20 фоизга пасайтирмоқчи бўлган ширкатлар муваффақ бўладилар.

Ўзбекистон Монополиядан чиқариш давлат қўмитаси тарқатган хабарда айтилишича, 24 ширкат қарзларининг қайта кўриб чиқилиши бу корхоналарнинг моливий вазиятини яхшилайди ва экспорт миқдорини 343,3 миллион АҚШ долларига кўпайтиришга сабаб бўлади.
XS
SM
MD
LG