Линклар

logo-print

Мисрда Ғазога бағишланган анжуман иш бошлади


Ғазони қайта тиклаш масаласига бағишланган донор давлатлар анжуманини Миср президенти Ҳусни Муборак кириш маърузаси билан очди.

Шарм ал-Шайх шаҳрида иш бошлаган анжуманда қарийиб 75 давлат расмийлари, жумладан, АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон, “Яқин Шарқ тўртлиги” махсус вакили Тони Блэр иштирок этмоқдалар.

Мазкур анжуманда АҚШнинг Ғазога қарийб 900 миллион доллар миқдорида ëрдам ажратажагини эълон қилиниши кутилмоқда.

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос бир кунлик мазкур анжуман якунида донор мамлакатларнинг Ғазони қайта тиклаш ишларига жами 2.8 миллиард доллар ажратишига умид қилмоқда.

Ғазони назорат қилиб турган Ҳамас ҳаракати ушбу анжуманга таклиф қилинмаган.

Жорий йил бошида Исроил қўшинларининг 22 кунлик босқини натижасида Ғазода юзлаб уйлар, шифохоналар, мактаблар ва бошқа биноларни вайрон қилиниб, минтақа инфратузилмасига бир неча миллиард долларлик зарар етказилди.

Исроил ҳужумлари оқибатида 1300дан зиёд фаластинлик нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG