Линклар

logo-print

Гвинея-Бисау президенти ўлдирилди


Африканинг Гвинеа-Бисау давлатидан келаётган хабарларга кўра, бугун исён кўтарган ҳарбийлар мамлакат президенти Жоао Бернардо Виеирани қатл қилган.

Хабарларга кўра, президент қароргоҳи олдида ўқ ва портлаш овозлари эшитилган. Мазкур воқеадан бир оз аввал эса содир этилган портлашда Гвинеа-Бисау қўшинлари бош қўмондонининг нобуд бўлгани ҳам маълум бўлди.

Гвинеа-Бисау 1974 йилда Португалиядан ўз мустақиллигини эълон қилган. Шу давр мобайнида бу давлатда бир неча бор сиёсий тартибсизликлар ва давлат тўнтариши амалга оширилган.
XS
SM
MD
LG