Линклар

Эрон ядровий дастури муҳокама қилинмоқда


Бугун Венага тўпланган Атом энергияси халқаро агентлиги расмийлари Эрон ядровий дастури ва Суриянинг яширинча ядровий иншоот барпо қилаётгани борасидаги ташвишлар юзасидан маслаҳатлашув олиб бормоқда.

Беш кун давом этадиган учрашув якунида Эрон ва Сурияга қарши ҳеч қандай резолюция қабул қилинмайди.

Атом энергияси халқаро агентлигининг Эрон ядровий дастурига оид яқинда эълон қилган ҳисоботида расмий Теҳроннинг уранни бойитиш уринишларида муваффақиятга эришгани қайд этилган.

Шунингдек, Венадаги учрашувда Атом энергияси халқаро агентлигига аъзо 35 давлат расмийлари мазкур агентлик раҳбари Муҳаммад эл-Барадей ноябр ойида ўз лавозимидан кетгандан сўнг, унинг ўрнини ким эгаллаши масаласини ҳам муҳокама қиладилар.



XS
SM
MD
LG