Линклар

НАТО сайлов ўз вақтида ўтказилиши тарафдори


НАТО Афғонистондаги президентлик сайлови муддатини олдинга кўчириш мамлакат хавфсизлигига таъсир этиши тўғрисида огоҳлантирди.

Шанба куни Афғонистон президенти Ҳамид Карзай 20чи августга белгиланган президентлик сайловини эртароқ муддатга кўчириш ниятида эканини маълум қилди. Ҳамид Карзайнинг мазкур қарори Афғонистон мухолифати томонидан кескин танқид қилинди.

Айни пайтда¸ НАТО матбуот вакили Жеймс Аппатурай сайлов муддатини кўчириш расмий Кобул ихтиёрида экани, бироқ президентлик сайлови август ойида ўтказилса¸ НАТО нинг хавфсизликни таъминлашга ўз ҳисассини қўша олишини билдирди.

Расмий Вашингтон сайловларнинг хавфсиз ва эркин ўтказилиши учун август ойи энг қулай фурсат эканини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG