Линклар

АҚШ ҳукумати “AIG” га яна ёрдам беради


АҚШ ҳукумати мамлакатнинг етакчи “AIG” суғурта компаниясига қўшимча 30 миллиард долларлик молиявий ёрдам кўрсатилишини эълон қилди.

Бундан бир оз аввал “AIG - American International Group” компанияси тўртинчи чорақда 61.7 миллиард доллар зарар кўргани тўғрисида маълум қилди.

Бу АҚШ компанияси тарихида битта чоракда кўрилаётган энг катта зарардир.

Ҳукуматнинг бугунги ҳаракати суғурта компанияси учун мўлжалланган қутқарув режасининг бир қисмидир.

Ўтган йилда ҳам АҚШ ҳукумати глобал молиявий бўҳроннинг навбатдаги қурбонига айланган “AIG” компаниясига жами 150 миллиард доллар ёрдам ажратган эди.

XS
SM
MD
LG