Линклар

Ходорковский умри қамоқда ўтиши мумкин


Кузатувчиларга кўра¸ Путин ҳокимияти учун таҳлика манбаи бўлган Ходорковский умрининг қамоқда чириши¸ Кремлнинг бошқа бадавлат мухолифларига ҳам сабоқ бўлиши мумкин.

Кузатувчиларга кўра¸ Путин ҳокимияти учун таҳлика манбаи бўлган Ходорковский умрининг қамоқда чириши¸ Кремлнинг бошқа бадавлат мухолифларига ҳам сабоқ бўлиши мумкин.

Қаллоблик ва солиқ тўламаганликда айбланиб¸ 8 йиллик қамоққа ҳукм этилган Михаил Ходорковский¸ 3 март куни ўзига қўйилаëтган янги айблар бўйича суд олдида жавоб беради.

Ўтган аср охирида Россиянинг энг бадавлат одами сифатида донг таратган Михаил Ходорковский¸ Сибирдаги турмада 8 йиллик қамоқ жазосининг қарийб ярмини ўтказиб бўлди.

Озодликка чиқиш истиқболи яқинлаша бошлаган бир кезда Ходорковскийга унинг Юкос нефт ширкатидаги фаолияти билан боғлиқ янги айблар қўйилди.

Сешанба куни 45 яшар собиқ миллиардер ва унинг бизнес шериги Платон Лебедевлар 1998-2003 йиллар давомида 20 миллиард доллардан кўпроқ маблағни ўзлаштирганлик ва пул ювиш билан шуғулланганлик айби бўйича янгидан судга тортиладилар.

Маҳкама арафасида Ходорковский Сибирнинг Чита шаҳридаги қамоқхонадан 6000 кмлик масофада бўлмиш Москвага олиб келинди.

Кузатувчиларга кўра¸ агар Ходорковский қўйилаëтган янги айблар бўйича гуноҳкор деб топилса¸ унинг ҳозирги муҳлати устига яна 15 йилдан 27 йилгача янги қамоқ жазоси қўшилиши мумкин.

Ходорковский тарафдорлари ва ҳуқуқ фаоллари¸ янги айблар Владимир Путин президентлигининг жиддий танқидчиси бўлган Юкос собиқ раҳбаринининг умрини қамоқда чиритиш учун махсус ўйлаб топилганини айтмоқдалар.

Давлат Думасининг собиқ депутати¸ мухолиф сиëсатчи Владимир Рыжков шундайлардан бири.

- Ташқи аломатларга қараганда¸ мақсад Ходорковскийни панжара ортидан чиқармаслик кўринади. У ўзига берилган олдинги жазонинг қарийб ярмини ўтаб бўлди ва у муддатидан олдин озод қилишларини сўраб¸ мурожаат қилиши мумкин. Бундан икки йил аввал унга қарши янги жиноий иш очилган эди ва афтидан унинг умрбод қамоқда қолишини кафолатловчи яна бир ҳукм чиқаришга оид сиëсий қарор қабул қилинган¸ дейди жаноб Рыжков.

90-йиллар охирида Россиянинг энг бадавлат ва энг қудратли тадбиркори дея танилган Михаил Ходорковский¸ 2003 йилнинг октябрида қаллоблик ва солиқ тўлашдан бош тортганлик айби билан қамоққа олинган эди.

Халқаро майдонда кескин танқидга учраган маҳкама якунида Ходорковский 2005 йил майида Читадаги энг шавқатсиз колониялардан бирига қамоқ жазосини ўташ учун юборилган эди.

Қўйилаëтган янги айблар¸ Ходорковскийнинг ўз мухолифларига ëн босгани учун ундан раҳмсиз ўч олаëтган Путин ва атрофидагилар буюртмаси эканини айтаëтган кузатувчилар¸ янги маҳкаманинг президент Дмитрий Медведев учун жиддий синов эканини таъкидлашмоқда.

Ходорковский суди¸ Медведевнинг Россия президентлигига сайланганига бир йил тўлаëтган кунларга тўғри келмоқда.

Касби ҳуқуқшунос бўлган Медведев сайловолди чиқишларида порахўрлик ботқоғига ботган адлия тизимини тозалаш ва ҳуқуқий нигилизмга барҳам беришни ваъда қилган эди.

Шу боис мухолифат ва ҳуқуқ ҳимоячилари¸ 3 март куни Ходорковский устидан бошланажак маҳкамани яқиндан кузатишлари ва ундан Медведевнинг сиëсий босим ва буйруқбозликдан озод суд тизими яратиш ваъдаси устидан чиқиш учун бирор ҳаракат қилиш-қилмаслиги борасида ишорат излашларини айтадилар.

Мухолифатдаги Солидарность ҳаракати фаолларидан бири Александр Осовцов¸ Ходорковский устидан бошланажак янги маҳкама Путин ва Медведев қўлидаги икки ҳокимиятчиликнинг ким томон кўпроқ оғаëтганини кўрсатувчи янги даракчи бўлишини айтади.

- Медведев учун¸ ҳозирги вазият жуда қизиқ. Гарчи бу Ходорковскийнинг иккинчи марта суд қилиниши бўлса-да¸ бу Медведев президентлигида бўлаëтган илк суддир. Бу жараëн Медведевнинг судларни мустақил қилиш¸ озод бўлишнинг озод бўлмасликдан яхшироқ экани ҳақдаги баëнотлари учун жиддий синовдир. Бу ҳақиқат юзага чиқадиган онлардир¸ дейди мухолифат фаоли.

Бошқа кузатувчилар¸ Ходорковский устидан бошланаëтган иккинчи суд жараëни тақдири яна Путин ва бош вазирнинг биринчи ўринбосари Игор Сечинлар қўлида экани ва Медведевнинг бу жараëнга таъсир кўрсатиш имкони йўқлигини айтадилар.

Таҳлилчилар¸ Ходорковскийнинг Путин ғазабига учраши¸ унинг мамлакат ëнилғи сектори устидан назоратни тўлиғича ўз қўлига олиш даврига тўғри келгани¸ аниқроғи Ходорковский ва унинг Юкос ширкати Путин режаларига халал бергани боис¸ таг-туги билан йўқ қилинганини таъкидламоқдалар.

Ходорковский судга тортилиши билан парчаланиб¸ сув текинга давлат¸ аниқроғи Путинга садоқатли шахслар қўлига ўтиб кетган Юкос ширкати Ғарбда Россиянинг энг яхши бошқарилган компанияси дея эътироф этилган эди.

Ходорковскийни ҳимоя қилаëтган халқаро адвокатлар гуруҳи аъзоси Роберт Амстердам¸ суд олдида Ходорковский эмас¸ балки уни сохта айбларда айблаб¸ Юкосни ямлаб-ютганлар жавоб бериши лозим¸ деган ишончда.

- Ҳозирги вазиятда энг тўғри иш давлат ваколатларини суистеъмол қилганларни текшириш бўлади. Бугун Ходорковскийни суд қилиш ўрнига Москва суди Юкосга қарши ҳужумлар ва унинг йўқ қилиниши учун ким маъсуллигини аниқлаши лозим. Шундай қилинса¸ ҳуқуқий нигилимз якунига етганидан сигнал берилган бўларди¸ дейди Ходорковский адвокати.

Ҳозирча давлат қораловчилари¸ сешанба кунги маҳкамада Ходорковскийнинг 20 миллиард доллар маблағни ўзлаштирганлик ва пул ювишда айбланаëтганидан бошқа маълумотни ошкор қилмадилар.

Бу эса¸ мустақил кузатувчилар фикрича¸ 1998-2003 йиллар давомида у бошқарган ширкат ихтиëрида бўлганидан пулдан анча катта маблағдир.
XS
SM
MD
LG