Линклар

Деворнинг ҳам қулоғи бор...

  • Фаррух Юсуфий

Бугун Ўзбекистонда на қўл телефони ва на жамоат телефонларидан фойдаланиш махфий хизматлар назоратисиз амалга ошмайдиган алоқа усули бўлиб қолди....

Бугун Ўзбекистонда на қўл телефони ва на жамоат телефонларидан фойдаланиш махфий хизматлар назоратисиз амалга ошмайдиган алоқа усули бўлиб қолди....

Ўзбекистон каби давлатларда террорчиликка қарши кураш баҳонасида фуқароларнинг ҳар қадамини пойлаш¸ уларнинг ҳар сўзини ëзиб олиш амалиëтларининг кучайиб кетгани¸ халқаро майдонда ташвишга сабаб бўлмоқда.

Фуқароларга оид маълумотларнинг махсус хизматлар томонидан ҳеч бир назоратсиз ва жиловсиз равишда тўпланиши инсон ҳуқуқлари учун жиддий хавф туғдиради.

БМТнинг террорчиликка қарши кураш жараёнида инсон ҳуқуқларини кафолатлаш бўйича махсус маърузачиси Мартин Шейнин янги ҳисоботида айни шу таҳликадан огоҳлантирди.

Махсус хизматларнинг керагидан ортиқча маълумот тўплашга мойиллиги, гумон қилинаётган алоҳида бир шахсни кузатиш билан кузатувни оммавий тарзда олиб бориш тушунчалари ўртасидаги чегараларни йўққа чиқаради, дейилади БМТнинг террорчиликка қарши кураш жараёнида инсон ҳуқуқларини кафолатлаш бўйича махсус маърузачиси Мартин Шейнин ҳисоботида.

БМТ мутахассисига кўра, “махсус хизматларнинг ихтиёрида бўлган техникавий имкониятлар ва усуллар, кўпинча хавфсизлик ходимларини керагидан ортиқча маълумот тўплашга рағбатлантиради.”

Техникавий имкониятлар деганда, БМТ маърузачиси Шейнин, жумладан, террорчиларга оид маълумотларни йиғиш мақсадида махсус хизматлар ишлатадиган компьютер дастурларини ҳам назарда тутган.

Қўшма Штатлар, Канада, Хитой, Германия ва Исроил каби давлатлар бу компьютер дастурлари воситасида олинган маълумотларни фуқароларга қарши ишлатишидан ташвиш билдирилади БМТ ҳисоботида.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг собиқ зобити Икром Ёқубов юқори технологияларга асосланган замонавий кузатув асбоблари ўзбек махсус хизматлари ихтиёрида ҳам бор¸ дейди.

- 2002 йилда Германия билан АҚШ Ўзбекистонга жуда ҳам юқори технологияларни совға қилган. Бу технологиялар Ўзбекистон республикаси Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигида ва уни ишлатувчи шахслар бевосита МХХ нинг махсус вакиллари ҳисобланади.

Уларда жуда юқори технологиялар бор ва ўшалар орқали телефонлар эшитилади. Ундан кейин уларни суратга олиш ëки кузатув ишларини МХХ да мавжуд бўлган махсус оператив бўлинма амалга оширади.

Айнан шундай бўлинма ИИВ таркибида ҳам бор. ИИВ таркибида бу вазифани кўпроқ 7-бошқарма бажаради¸ дейди Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг собиқ зобити Икром Ёқубов.

Ўзбекистон халқаро террорга қарши курашда Қўшма Штатларнинг яқин иттифоқчиси бўлган пайтларда совға қилинган қимматбаҳо техниканинг имкониятлари эса жуда кўп, деб давом этади МХХнинг собиқ ходими.

- Жуда ҳам кўп имкониятлар бор. Масалан¸ у технологияга кўра¸ дейлик сизнинг мобил телефонингизга уларнинг ўзлари СМС жўнатишлари мумкин.

Дейлик¸ менинг телефон номеримдан Ўзбекистондаги сизнинг телефон номерингизга СМС боради. Буни аслида мен жўнатмаган бўламан. Буни уларнинг ўзлари жўнатишади.

Қарабсизки¸ иккаламиз ҳам фабрикация қилинган бу ишнинг қурбони бўлиб тураверамиз¸ дейди МХХнинг собиқ майори Икром Ёқубов.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовга кўра, махсус хизматлар ўзбекистонликлар устидан назорат ўрнатишнинг соддароқ, лекин самарадорликда қолишмайдиган усулларидан ҳам фойдаланади.

- Маҳалла комиссиялари бор. Ҳар бир маҳалла комиссияси раисининг маҳалласида ўзининг намозхон оилалари бор. Бир хил намозхон оилаларнинг ичида ëшлар бор.

Масалан¸ улар қаëққа бораяпти¸ қайси масжидга бораяпти¸ ҳаммаси кузатилади. Ўшаларнинг фикрларини етказиб берадиган одамлар бор¸ дейди Суръат Икромов.

БМТ махсус маърузачиси Мартин Шейнин ўз ҳисоботида Америка Марказий разведка бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган маҳбусларни экстрадиция қилишга оид махфий дастур ва махфий қамоқхоналарни ташкил қилганига оид ҳолатдан ҳам ташвиш билдиради.

Бу дастур доирасида Афғонистон, Покистон, Саудия Арабистони¸ Сурия, Яман ва яна 10дан ортиқ мамлакат қаторида Ўзбекистон ҳам маҳбусларни экстрадиция ёки қабул қилгани, махфий қамоқлар учун ўз ҳудудидаги ҳибсхоналарни тақдим ҳамда террорчиликка алоқадорликда гумон қилинганларга оид маълумотларни хориж хизматлари ихтиёрига топширгани қайд этилади БМТ ҳисоботида.

Кўп ҳолларда эса бу мамлакатлард¸ хусусан, Ўзбекистонда гумон қилинганларга нисбатан қийноқлар қўлланилгани ҳамда хорижий хизматларга тақдим этилган маълумотлар қийноқлар остида олингани эсланади.

Айни пайтда, фуқароларни қийноқ остида олинган далиллар асосида ёки мутлақ асоссиз қамаш бўйича Ўзбекистон етакчи мамлакатлардан биридир, дейди ҳуқуқ ҳимоячилари.

- Асосан айбсизлар¸ ҳеч қандай ташкилотга алоқаси йўқлар қамалади. Қамалаëтганларнинг 90 ëки 95 фоизи оқимларга¸ террористик ташкилотларга алоқаси бўлмаган¸ бу ҳақда тушунчаси йўқ одамлардир. У Ҳизбут-Таҳрирга алоқаси борлигини бўйнига олган¸ лекин ўша аъзолигини ҳам исбот қилиб бера олмаган¸ дейди Суръат Икромов.

Ўтган йили қашқадарёлик Эркин Холиқов иши доирасида унинг 23 нафар улфати ҳам диниий экстремизмга алоқадорлик айби билан узоқ муддатларга қамалгани Ўзбекистон хавфсизлик хизматларининг бедодлигига мисол бўлади, деб қўшимча қилади ҳуқуқ ҳимоячиси.

Рустам Тўлаганов бу иш доирасида узоқ муддатга қамалганлардан бири Нурали Кароматовнинг адвокати бўлган.

- Кароматов Нурали футбол командасининг мураббийи бўлган. У ютқазса ҳам¸ ютса ҳам ароқ ичиб юради. Шунақа маълумотни хотини ҳам берган¸ уйидагилари ҳам айтган. Мен бунинг ҳаммасини ўз шикоят аризаларимда кўрсатиб келганман.

Ичадиган одамнинг Ҳизбут-Таҳрирга ëки ваҳҳобизмга аралашиши мумкин эмас. Лекин шунда қарамасдан судлаб 16-17-18 йил бериб юборишган.

Бу нарсаларни шикоят қилиб ëзганимизда ҳам инобатга олинмасди. Чунки 159 модда қўйилса¸ Ўзбекистонда ҳеч ким қараëтгани йўқ.

Унинг айби борми¸ тузумга ҳақиқатан қарши чиққанми умуман қаралаëтгани йўқ, дейди диний экстремизмда айбланган Эркин Холиқовнинг улфати бўлгани учун узоқ муддатга қамалган футболчининг адвокати.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG