Линклар

Тезкор кучлар ички низоларга аралашмайди


Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг янги коллектив тезкор кучлари аъзо давлатларда ички низоларни ҳал этиш учун қўлланилмайди.

Бу ҳақда Еревандаги матбуот анжуманида давомида эълон қилган КХШТ Бош котиби Николай Бордюжа ҳар бир давлат ичида сиёсий курашга имконият яратилиши кераклигини айтди.

- Ички сиёсий кураш исталган давлатнинг ички сиёсатидир. Коллектив тезкор кучлар ёрдамида бир сиёсий гуруҳнинг бошқаси устидан ҳукмронлигига йўл қўйиб бўлмайди, деди ташкилот бош котиби.

Николай Бордюжанинг ушбу баёноти постсовет давлатларининг авторитар раҳбарлари КХШТга аъзоликдан ўз ҳокимиятини сақлаб қолиш учун фойдаланаётгани ҳақидаги танқидларга жавобан янгради.

Таҳлилчилар фикрича, 2005 йил Андижон воқеаларидан сўнг президент Каримовнинг мазкур ташкилотдаги аъзолигини қайта тиклагани ҳам шу билан изоҳланади.
XS
SM
MD
LG