Линклар

Карзай таклифига қарши фикрлар кўпаймоқда


Афғонистон президенти Ҳамид Карзайнинг президентлик сайловни эртароқ ўтказиш чақириғи жиддий қаршиликларга дуч келмоқда.

Президентликка номзодлардан бири мамлакатнинг собиқ молия вазири Ашраф Ғани Аҳмадзай ўзининг таъбири билан “шармандали” сайловда иштирок этмаслигини эълон қилди.

Ўтган шанба куни Ҳамид Карзай 20 август кунига режалаштирилган президентлик сайловини апрел ойига кўчириш кераклигини айтганди.

Аммо халқаро ва маҳаллий кузатувчилар фикрича, бу муддатгача қолаётган оз муҳлат ичида сайловчилар хавфсизлигини ҳамда сайловнинг эркин ва адолатли ўтишини таъминлаш имконсиздир.
XS
SM
MD
LG