Линклар

Донорлар Ғазога 4,5 млрд доллар ажратади


Донор давлатлар Исроилнинг 3 ҳафталик ҳужумидан барбод бўлган Ғазони қайта тиклаш учун қарийб 4 ярим миллиард доллар ваъда қилди. Шарм ал-Шайх саммитининг иштирокчилари бу маблағлар Хамасни четлаб ўтиши кераклигини таъкидлади.

Миср ташқи ишлар вазири Аҳмад Абул Ғайт мазкур ёрдам икки йил давомида берилишини маълум қилди.

Анжуманга Исроил ва Ҳамас вакиллари таклиф этилмади.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон АҚШнинг умумий жамғармага қўшадиган улуши 900 миллион доллардан ошиши ҳақида эълон қилди ва бу ёрдамнинг бир центи ҳам Ғазони бошқараётган Ҳамасга тегмаслиги ҳақида айтди.

Унга кўра, Ғазога берилаётган ёрдам яҳудийлар ва фаластинликлар ўртасида тинчликни барпо этиш саъй-ҳаракатининг бир қисмига айланиши керак.
XS
SM
MD
LG