Линклар

logo-print

Эрон АҚШ журналистини ноқонуний фаолият олиб борганликда айбламоқда


Эрон расмийларига кўра, бир ой аввал дом-дараксиз йўқолган АҚШ журналисти Ислом Республикасида ноқонуний тарзда фаолият олиб борган.

Журналист Роксана Саберининг отаси 10 февралдан буён қизидан ҳеч қандай дарак бўлмаганини айтди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ҳассон Қашқавийнинг айтишича, Саберининг аккредитацияси икки йил аввал бекор қилинган.

Эрон расмийси журналистнинг қаердалиги борасида ахборот бермади.

АҚШда туғилиб ўтган Сабери 6 йилдан буён Эронда яшаб келганди.
XS
SM
MD
LG