Линклар

Саддам Ҳусайн сафдошлари қатл этиладиган бўлди


Ироқ суди Саддам Ҳусайн режимининг уч нафар расмийсини 1999 йилда шиаларнинг ўлдирилишига алоқадор деб топди ва уларга ўлим жазосини тайинлади.

Айбланувчилар орасида Кимёвий Али лақаби билан танилган Саддамнинг жияни Ҳассон ал-Мажид ҳам бор.

Шундай қилиб, Кимёвий Али содир этган жиноятлари учун уч бора ўлимга ҳукм этилди. Аммо ўлим ҳукмининг ижроси сиёсий келишмовчиликлар сабабли амалга оширилмаяпти.

Саддам режимининг собиқ мулозимлари устидан бораётган жараёнларнинг энг охиргисида собиқ Ташқи ишлар вазири Ториқ Азиз “айбсиз”, деб топилди.
XS
SM
MD
LG