Линклар

Медведев Испания қироли билан учрашди


Россия президенти Дмитрий Медведев Испания ва Лотин Америкаси билан алоқаларни жадаллаштиришга ваъда берди.

Бу ҳақда Медведев Россия президенти сифатида илк бор Испанияга қилган ташрифи давомида айтди.

Ташриф давомида Медведев Испания қироли Хуан Карлос ва Бош вазир Хосе Луис Родригес Запатеро билан сўзлашувлар ўтказди.

Россия ўз ҳудуди орқали Афғонистонга Испания юклари транзитини амалга оширишга розилик берди.

Ташриф сўнгида бу ҳақдаги ҳужжатнинг имзоланиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG