Линклар

logo-print

Покистонда Шри-ланка спортчилари ўққа тутилди


Покистонда крикет бўйича Шри-Ланка миллий терма жамоаси ҳужумга учради.

Покистон полициясига кўра, қуролланган номаълум шахслар терма жамоаси кетаётган автобусга ҳужум уюштирган. Оқибатда полициянинг беш ходими нобуд бўлган, саккиз нафар крикетчи тан жароҳати олган.

- Ниқоб кийган номаълум шахслар пистирмадан туриб гранатомёт, граната ва Калашников автоматлари ёрдамида Шри-Ланка терма жамоаси кетаётган автобусга ҳужум уюштирди¸ деди полиция расмийларидан бири.

Ҳозирда Покистон расмийлари ушбу ҳужумда нечта шахс иштирок этганини ошкор қилмади.

Айни пайтда¸ Покистон ва Шри-Ланка президентлари Лаҳор шаҳридаги мазкур хуружни кескин қораладилар.
XS
SM
MD
LG