Линклар

logo-print

БМТ сайловни вақтида ўтказиш тарафдори


Юқори лавозимли БМТ расмийларидан бири Афғонистон президенти Ҳамид Карзайнинг президентлик сайловини муддатидан аввал ўтказиш тўғрисидаги таклифи хусусида жиддий ташвиш билдирди.

БМТ тинчликни сақлаш дастурлари раҳбари Алан ле Рой сўзларига кўра, хавфсизлик, таъминот ва бошқа техник масалалар туфайли август ойига белгиланган президентлик сайловининг баҳорда ўтказишнинг умуман имкони йўқ.

Афғонистон мухолифати ҳам Ҳамид Карзай таклифини кескин танқид қилди.

Шанба куни Ҳамид Карзай Афғонистон Марказий сайлов комиссиясига август ойига режалаштирилган президентлик сайлови муддатини май ойига кўчириш тўғрисида топшириқ берди.

Айни пайтда¸ НАТО ҳам сайлов август ойида ўтказилса¸ хавфсизликни таъминлашга ўз ҳисассини қўша олишини билдирди.



XS
SM
MD
LG