Линклар

logo-print

Ходорковский устидан маҳкама бошланди


Москвада Юкос ширкатининг собиқ раҳбари Михаил Ходорковский устидан янги маҳкама жараёни бошланди.

2005 йилда қаллоблик ва солиқ тўламаганликда айбланиб¸ 8 йиллик қамоққа ҳукм этилган Ходорковскийга эндиликда Юкос нефт ширкатидаги фаолияти билан боғлиқ янги айблар, жумладан, қарийб 25 миллиард долларни ноқонуний тарзда ўзлаштириш ва 14 миллиард долларга яқин пулни ювиш айби илгари сурилмоқда.

Ходорковский айбдор деб топилгудек бўлса, унинг ҳозирги муҳлати устига яна 15 йилдан 27 йилгача янги қамоқ жазоси қўшилиши мумкин.

Айни пайтда¸ Ходорковский тарафдорлари ва ҳуқуқ фаолларининг билдиришича, Юкос собиқ раҳбари ўз сиёсий амбициялари учун Кремл томонидан тазийиққа учрамоқда.
XS
SM
MD
LG