Линклар

Клинтон Пересдан ўпич ва гул олди


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон расмий Вашингтон Исроил ва Фаластин ўртасидаги можарони тинчлик йўли билан ҳал этиш уринишларига содиқ қолажагини яна бир бор таъкидлади.

АҚШ Давлат котиби лавозимида илк бор Исроилга сафар қилган Ҳиллари Клинтон АҚШ Фаластин давлати ташкил этиш тарафдори эканини маълум қилди.

Ҳиллари Клинтон Исроил президенти Шимон Перес ва янги ҳукумат таркибини тузиш ваколатини қўлга киритган Ликуд партияси етакчиси Бенямин Нетаняҳу билан музокаралар ўтказди.

Чоршанба куни эса Ҳиллари Клинтон Ғарбий соҳилда Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан учрашади. Бу учрашув олдидан Давлат котиби расмий Вашингтон Маҳмуд Аббосни қўллаб-қувватлашда давом этажагини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG