Линклар

logo-print

Ўзбекистонда аҳоли сони 27,5 миллиондан ошди


2009 йилнинг 1 январига келиб Ўзбекистонда доимий яшовчи аҳоли сони 27,555 миллион кишидан ошиб кетган.

Gazeta.uz сайтининг Ўзбекистон давлат статистика қўмитасига таяниб хабар қилишича, йил мобайнида Ўзбекистон аҳолиси 483,1 минг киши ёки 1,8% га ошган.

2008 йилда Ўзбекистонда 646,4 минг чақалоқ туғилган. Туғилиш коэффиценти 2007 йил кўрсаткичлари билан солиштирганда 22,6 промилледан 23,6 промиллега кўпайган.

Фарғона ва Хоразм вилоятларидан ташқари барча жойларда туғилиш даражаси ошгани қайд этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2008 йил мобайнида бир ёшгача бўлган 8000 нобуд бўлган. Айни пайтда 2007 йил кўрсаткичлари билан қиёслаганда гўдаклар ўлими ҳам 13,6 промилледан 12,6 промиллега камайгани хабар қилинмоқда.

Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси маълумотларига мувофиқ, ўтган йили мамлакатда 249 минг никоҳ ва 16,1 минг ажралиш рўйхатга олинган.
XS
SM
MD
LG