Линклар

АҚШ юклари Россиядан ўта бошлади


Афғонистондаги халқаро кучларга мўлжалланган АҚШ ноҳарбий юкларининг биринчи партияси Россия ҳудуди орқали Қозоғистонга етиб келди.

Бу ҳақда АҚШнинг Москвадаги элчихонаси хабар тарқатди.

Элчихона ходимларининг билдиришича, Литвадан Россия ҳудудига кирган юк поезди темир йўл орқали Қозоғистон чегарасига етиб борган.

Россия ва НАТО ўтган йилнинг апрел ойида ноҳарбий юкларни Россия ҳудуди орқали Афғонистонга транзит қилишга келишиб олган эди.

Бироқ август ойида Россия-Грузия ўртасида бўлиб ҳарбий можародан сўнг, НАТО-Москва муносабатлари совуқлашди ҳамда транзит борасидаги келишув ижроси кечиктирилди.
XS
SM
MD
LG